ушбу мақолада тажриба майдонида парваришланган С-8290 ғўза навида Энто-Дефол дефолиантининг ғўзани сунъий баргсизлантириш учун ғўза кўсаклари 30-40 ва 50-60% очилганда гектар ҳисобига 0,200 л/га меъёри қўлланилганда барглар тўкилиши қолган вариантларга нисбатан юқори натижа кўрсатганлиги ҳамда ФанДЕФ-аъло дефолиантининг 7,0 л/га меъёри қўлланилган вариантида қолган вариантларга нисбатан яхши натижани қайд этганлиги тўғрисида ҳамда 2-тажрибада Наманган-77 ўрта толали ғўза навида Хим экстра ва Этифон дефолиантларини мақбул меъёрлари ўрганилиб, маълумотлар келтирилган.