Ушбу мақола рақамли технологияларни жорий этиш асосида хизмат кўрсатиш соҳасини стратегик ривожлантириш ва иқтисодий ривожланишга эришишдаги хавф-хатарларни таҳлил этишга қаратилган. Муаллиф томонидан хизмат кўрсатиш соҳасида виртуал хизматларни жорий этиш истиқболлари ҳамда ахборот технологияларини жорий этиш юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар ўрганилган ва ушбу масалалар доирасида таклиф ва тавсиялар келтирилган.