Мақолада саноат тармоғида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш асосида камбағалликни камайтириш омиллари таснифланган ва тизимлаштирилган. Саноат тармоғи корхоналарида йирик харажатларни талаб этмайдиган ички ресурслар ҳисобига меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни фаоллашуви мамлакат миқёсида ўткир ижтимоий муаммо ҳисобланган камбағалликни камайтиришнинг муҳим омилларидан бири эканлиги илмий асосланган.