Ушбу мақолада Самарқанд вилоятида хизмат кўрсатиш соҳаси ва тармоқларида хизматлар турлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг хизматлар соҳасидаги асосий кўрсаткичлари, вилоят ҳудудлари бўйича аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми ва унинг ўсиш суръатлари батафсил ёритиб берилган, таҳллиллар амалга оширилган. Шунингдек, хизматлар бозорини самарали ривожланиш йўналишлар очиб берилган ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган.