Ma'lumot

ТАКРОРИЙ ЭКИН СИФАТИДА ЭКИЛГАН ГРЕЧИХАНИНГ ҲОСИЛДОРЛИГИГА МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАРНИНГ ТАЪСИРИ

Жураева З.Дж.


Ушбу мақолада Самарканд вилояти Зарафшон водийси шароитида такрорий экин сифатида экиладиган гречиха ҳосилдорлигига экиш меъёри ва минерал ўғитлар меъёрларининг таъсири ёритилган. Майская нави уруғлари экилгандан кейин 6-8 кунда униб чиқди. Уруғлар қалин экилганда (2,0 млн/га), 6 кунда униб чиққан бўлса, сийрак (1,0 млн/га) экилганда, 8 кунда униб чиқди. Фон вариантида экиш меъёрига боғлиқ ҳолда униб чиқиш-ғунчалаш даври 14-16 кунгача ўзгарди. Бу давр уруғларни экиш меъёри 1,0 млн/га бўлганда 13 кунни 1,5 млн/га да 14 кунни, 2,0 млн/га бўлганда 15 кунни ташкил қилди.

Ғунчалашдан гуллаш фазасига ўтишида азотсиз фонда ғунчалаш-гуллаш даври экиш меъёрларига боғлиқ ҳолда 8-9 кунни ташкил қилган бўлса, азотли ўғит меъёрлари таъсирида экиш меъёри 1,0 млн. уруғ/га бўлганда 6-7 кунни, 1,5 млн. уруғ/га экилганда 7 кунни, 2,0 млн. уруғ/га бўлганда 8 кунни ташкил қилди.

Экишдан 35 кун ўтгандан сўнг азотли ўғит меъёрларига боғлиқ ҳолда 24% дан 42% гача ўсимликларда мева ҳосил бўлганлиги кузатилди, 40 кундан сўнг эса 60% дан 85% гача ўсимликларда мевалар ҳосил бўлди.

Ўсимликларда дастлабки доннинг пишиши, назоратда 45 кундан сўнг 64%, фон-Р90K60 да 62% ни ташкил қилган бўлса, азот солинган пайкалчаларда (фон+N90) 60% дан (фон+N150) 46% гачани ташкил қилди. Бу фазада азотли ўғитлар йиллик меъёрининг ошиб бориши, донларнинг пишиб етилишини бироз кечиктирди, натижада Майская навининг вегетация даври азотсиз фонда 67 кунни, азотли ўғитларнинг меъёри юқори бўлган N150 кг/га бўлганда мувофиқ ҳолда 77 кунни ташкил қилди.



None

Sahifalar soni 01-14 | 16 Ko'rishlar | 0 Yuklab olishlar

To'liq maqolani yuklab olish