Ma'lumot

ЗАРАФШОН ВОДИЙСИ ШАРОИТИДА БУҒДОЙ НАВЛАРИНИНГ ФОТОСИНТЕТИК ФАОЛИЯТИГА ЭКИШ МУДДАТЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ

Келдиёрова Х.Х.


Мақолада Зарафшон водийсининг суғориладиган типик бўз тупроқларида кузги буғдой навларининг ўсиши, ривожланиши, ўсимликларнинг фотосинтетик фаолияти, қишлов давридаги физиологик-биокимёвий хусусиятлари, қишга чидамлилик ва ҳосилдорлиги ҳамда дон сифатининг экиш муддатларига боғлиқлиги ёритилган. Тадқиқот мобайнида кузги буғдойнинг ҳосилдорлигини ошириш учун турли хил уруғлик ставкалари ва ишлаб чиқаришни интенсивлаштириш даражаларида районлаштирилган навларда фотосинтез имкониятларини ва фотосинтез самарадорлигини ўрганиш вазифаси қўйилди.

Фотосинтез ўсимликлардаги энг муҳим жараёнлардан бири бўлиб, моддалар алмашинуви тўғрисидаги маълумотлар маданий экинларнинг ҳосилдорлигини шакллантиришда қўлланиладиган агротехник усулларнинг самарадорлигини аниқлашга имкон беради. Иқлим, тупроқ ресурсларидан, шунингдек агротехник таъсир усулларидан самарали фойдаланиш баргларнинг юза қисми оптимал бўлишини таъминлайди. «Интенсивная», «Унумли-буғдой», «Санзар-8» ва «Скифянка» навлари устида типик бўз тупроқларда тажрибалар ўтказилди.

Дала эксперименти вариантларида кузги буғдой баргларининг ассимиляция майдони қуритиш усули билан, қуруқ моддаларнинг тўпланиши – гравиметрик усул билан аниқланди.

Энг эрта экилган (15 сентябрда) вариантлардаги фотосинтетик потенциал даражасини 100% деб ҳисобланганда, экиш муддатлари ўртасидаги фарқлар янада яхшироқ кўзга ташланди. Эрта муддатда экилган ўсимликларга нисбатан 30 сентябр ва 15 октябрда экилган ўсимликларнинг фотосинтетик потенциали сезилари даражада кўп бўлиши кузатилади.

Навлар биологик хусусиятлари асосида фотосинтетик потенциалнинг миқдори билан бир-биридан бироз фарқ қилади. Мақбул муддатда (15 октябрда) экилган «Санзар-8» 

буғдой навининг фотосинтетик потенциали ўртача 812,6 минг м2/га кунга тенг бўлса, шу тартибда «Интенсивная» навининг фотосинтетик потенциали 809,0 минг м2/га кун, «Унумли-буғдой» навининг фотосинтетик потенциали –787,6 минг м2/га кун ва «Скифянка» навининг фотосинтетик потенциали ўртача 696,3 минг м2/га кунга тенг бўлди.

Кузатишлар таҳлили шуни кўрсатдики, ҳар хил экиш муддатлари ўрганилган буғдой навлари барг индекси ва фотосинтетик потенциалига турлича таъсир этади. Мақбул муддатларда, 30 сентябрда ва айниқса 15 октябрда экилган ўсимликларнинг барг индекси (барг сатҳи) ва шу асосда фотосинтетик потенциали юқори даражага эга бўлади. Эрта экилган (15 сентябрда) ўсимликларнинг бу кўрсаткичлари бироз пастроқ эканлиги кузатилади. Кеч экилган ўсимликларнинг барг сатҳи ва фотосинтетик потенциали кескин камайди.



None

Sahifalar soni 01-13 | 18 Ko'rishlar | 0 Yuklab olishlar

To'liq maqolani yuklab olish