Ma'lumot

КАСАЛЛАНГАН ШИРИН ҚАЛАМПИР (БУЛҒОР ҚАЛАМПИР) ЭКИНИДА PYTHIUM ТУРКУМИГА МАНСУБ ЗАМБУРУҒЛАР ВА УЛАРНИНГ МОРФОЛОГИЯСИ

Азимова Н.Ш, Халилов И.М, Қодирова Р.В, Хайтбаева Н.С, Аламуратова Р.А.


Мамлакатимиз ҳудудида қишлоқ хўжалиги экинларида учрайдиган асосий касалликларнинг қўзғатувчиси бўлган фитопатогенларни ажратиб олиш, уларнинг морфологик-культурал хусусиятларини ўрганиш ва систематик ўрнини аниқлаш асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Мазкур мақолада иссиқхона шароитида ўстирилган ширин қалампир экинидан питиоз илдиз чириш касаллигини қўзғатувчи замбуруғ изолятларини ажратиб олиш ва уларнинг морфологиясини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари келтирилган. Илк марта ширин қалампир экинидан питиоз касаллигини қўзғатувчи микроскопик замбуруғ изолятлари соф ҳолда ажратиб олинган. Уларнинг морфологик-культурал хусусиятлари асосида классик усулда Pythium туркумига мансуб эканлиги аниқланган. Pythium sp. 1/7 ва Pythium sp. 1/19 изолятларининг морфологик жиҳатдан фарқ қилиши маълум бўлган.



None

Sahifalar soni 01-12 | 16 Ko'rishlar | 0 Yuklab olishlar

To'liq maqolani yuklab olish