Мазкур тадқиқотда Ўзбекистон Республикаси иқлим шароитида заанен эчкилари лактация даврида сут маҳсулдорлиги кўрсаткичларини таҳлил қилинганда, бир бош эчкидан I лактация даврида (12.III–31.III.2019 йил – 1.V–26.V.2019 йил) сут маҳсулдорлиги ўртача 2,45±0,27 л/сутка (минимал 2,33±0,12, максимал 2,55±0,04 л/сутка), шунингдек, ойига ўртача 73,55±3,45 сутка/л (минимал 69,58±4,66 л/ой, максимал 76,45±3,16 л/ой), II лактация даврида (1.VI–30.VI.2019 йил–1.IX–22-24.IX.2019 йил) ўртача 1,98±0,08 л/сутка (минимал 1,78±0,03 л/сутка, максимал 2,14±0,08 л/сутка), ойига ўртача 74,83±3,78 л/ой ни (минимал 53,40±4,57 л/ой, максимал 64,22±2,71 л/ой) ташкил қилиши, бунда I лактация якка ҳолатларда максимал 3,02 л/суткани ташкил қилиши аниқланди. Шунингдек, маҳаллий иқлим шароитида заанен эчкилари (n=26) лактация даври умумий 7 ойни (197 сутка) ташкил қилиб, 458,19±25,47 л сут соғиб олиниши қайд қилинди.