Ma'lumot

CАМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ШАРОИТИДА КОЛУМБ ЎТИ ЕТИШТИРИШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ

Авутхонов Б.С., Қувондиқов Д.Ғ., Атаева Ш.С., Убайдуллаев З.Ж.


Ушбу мақолада Cамарқанд вилояти тупроқ - иқлим шароитида Колумб ўти етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари келтирилган. Самарқанд вилояти шароитида баҳорда экилган Колумб ўти ўсимликларини йил давомида уч марта ўриб, мўл ва сифатли яшил масса етиштириш мумкинлиги аниқланган. Шунингдек, ўсимликларнинг ер устки қисми биомассаси ҳосилдорлиги биринчи ва иккинчи ўримда учинчи ўримга нисбатан юқори бўлиши ҳамда биринчи ва иккинчи ўрим ўсимликларида бўйининг узунлиги, барглар сони ва тупланиш даражаси ҳам учинчи ўрим ўсимликларина нисбатан юқори бўлиши исботланган. Вилоятнинг суғориладиган минтақаларида гектарига N200 P140 K100 килограм миқдорида ўғит қўлланилганда баҳорда экилган Колумб ўтини 3 марта ўриб, гектаридан 2194,3 центнергача яшил масса ҳосили етиштириш мумкинлиги исботланган



None

89 Ko'rishlar | 7 Yuklab olishlar

To'liq maqolani yuklab olish