Мақолада Самарқанд вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига биологик фаол моддаларнинг таъсирини ўрганиш натижалари келтирилган. Вариантлар бўйича тупланиш фазасида ўсимликлар бўйининг баландлиги 15,7-20,6 см ни ташкил этган бўлса, шуни таъкидлаш керакки, энг баланд бўйли ўсимликлар уруғлар 30 сентябрда экилган вариантда қайд этилган, экиш муддатининг кечикиши билан ўсимлик бўйининг баландлиги пасайиш тенденциясини кўрсатган. Ривожланишнинг ушбу босқичида ўсимлик бўйининг баландлигига таъсири бўйича Гумимакс-двойная сила препарати бошқа препаратлардан устун бўлган. Уруғлар 15 сентябрда экилган вариантларда ва айниқса, Uzgumi препарати бошқа препаратларга нисбатан кучли таъсир кўрсатган. Ўсишга, ривожланишига таъсирига кўра биологик фаол препаратлар қуйидаги қаторда жойлашган: Эдагум СМ→Гумимакс-двойная сила→Uzgumi. Самарқанд вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида экишнинг оптимал муддати 15 октябрь.